Чирчиқда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида стритбол бўйича "В" лига финал беллашувлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрельдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 201 сонли қарорига мувофиқ, маҳаллалардаги ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида беш босқичда (маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида) "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари йўлга қўйилган.


Айни пайтда жойларда “Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт турлари бўйича бешинчи Республика финал беллашувлари ўтказилмоқда.
Жумладан, стритбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги “Б” лига финал мусобақаларига бугун 16 июндан Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилмоқда.
Регламентга кўра, бугун Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Муқимжон Арзиқулов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларни мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашлари учун омад тилашди.


Таъкидлаш керак, стритбол бўйича ўғил болалар ўртасида 3 та ёш тоифасида (16-21, 22-26, 27-30) Қорақалпоғистон Республикаси,Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 238 нафар ёшлар ғолиблик учун беллашишмоқда.
Шунингдек, мусобақа иштирокчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон ўйинлари, ҳар куни кечки пайтда эса таниқли санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар ташкил этилган.
Бир сўз билан айтганда, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар муҳайё этилган. Мусобақа 20 июнга қадар давом этади.
                                                                                                                           авва

неоено

ноен

ноено

                                                                                                                               Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!