Чўкаётган "Эвертон" Лэмпардни истеъфога чиқаради
Френк Лэмпард "Эвертон" бош мураббийлигидан кетади.
"Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, 44 ёшли мутахассис борасида якуний қарор қабул қилинган. Мерсисайд клуби бугун мураббийнинг истеъфосини эълон қилиши кутиляпти. Лэмпард 2022 йил 31 январда ушбу лавозимга тайинланган эди.
"Эвертон" 20-турдан кейин 15 очко билан 19-ўринда бормоқда. Охирги поғонадаги "Саутгемптон" ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд.
Клуб 22 октябрдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Ўшанда "ирислар" "Кристал Пэлас"ни 3: ҳисобида таслим этганди. "Эвертон" навбатдаги ўйинни 4 февраль куни "Арсенал"га қарши ўтказади.
Фикрлар