Чорак финалнинг 3 жуфтлиги аниқ бўлиб улгурди

ЖЧ-2022 нимчорак финалидан ўрин олган Бразилия - Жанубий Корея баҳси якунланди. Унда "пентакампеонлар" йирик 4:1 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Жанубий америкаликларнинг голларига Винисиус, Неймар, Ришарлисон ҳамда Пакета муаллифлик қилди. Корейсларнинг ягона голи эса Пайк Син Хо томонидан киритилди. 

Шу тариқа, чорак финалнинг 3 жуфтлиги аниқ бўлиб улгурди. Унга кўра, Нидерландия - Аргентина, Хорватия - Бразилия ҳамда Англия ва Франция терма жамоалари ушбу босқичда ўзаро куч синашади. 

Шунингдек, бугун бўлиб ўтадиган икки ўйин сўнгги 4-жуфтлик номига аниқлик киритади. 

photo_2022-12-06_01-57-56


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!