Чорак финалнинг ўзидаёқ катта йўқотишга дуч келамиз

Спорт оламида 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири Европа чемпионати баҳслари ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Аллақачон плей-офф беллашувлари хам бошланиб кетган. Кеча бўлиб ўтган Англия - Словакия ва Испания - Грузия беллашувларидан сўнг навбатдаги чорак финалчилар аниқланди. 

Драмага айланиб кетган Англия - Словакия ўйинида Жуд Беллингемнинг сўннги дақиқаларда киритган супер голи эвазига “уч шерлар” беллашувни “экстра-тайм”ларга қадар давом этишини таъминлади. Қолган вақт давомида тажриба ўз сўзини айтди ва Харри Кейн ғалаба тўпини киритиб, футбол ватани вакилларига чорак финал “эшикларини очди”. 

Нариги ўйинда эса Испания миллий терма жамоаси Хвича Кварацхелия етакчилигидаги Грузия амалда хеч қандай имконият қолдирмади ва йирик 4:1 хисобида маҳв этди. Аввалига Ле Норманднинг автоголи эвазига олдинга чиқиб олган гуржилар кейинчалик рақибига айтарли қаршилик кўрсатолмади. 

Шу тариқа, бу сафарги турнир бизга финал олди финални тақдим этиб берадиган бўлди. 5 июль куни Тошкент вақти соат 21:00 да Штургартдаги “МХР-Арена” стадионида мезбон Германия ярим финал йўлланмаси учун Испания билан баҳс юритади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!