Чусовитина бу гал Парижда мадҳиямизни янгратди
Франциянинг Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича навбатдаги йирик халқаро мусобақа ўз якунига етди. Келаси ой Штутгартда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берган мазкур мусобақада 44 ёшли Оксана Чусовитина ўзининг ажойиб иштироки билан барчани лол қолдирди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзининг севимли таяниб сакраш йўналишида қатнашган Оксана финалда 14.300 балл билан олтин медални қўлга киритди. Кумуш ва бронза медаллари Венгрия ҳамда Чили терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Чусовитина билан елкама-елка халқаро мусобақалар ҳавосини олиб келаётган ёш вакилимиз Индира Ўлмасова мазкур мусобақада саккизинчи натижани қайд этди.
Спорт гимнастикаси. Париж.
Таяниб сакраш
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.300
2. Сара Петер (Венгрия) – 13.900
3. Франческа Санти (Чили) – 13.750 . . .
8. Индира Ўлмасова (Ўзбекистон) – 12.325
Фикрлар