Coca Cola Ўзбекистон кубогининг 3-босқичига 7 июнь куни қуръа ташланади, маросим жонли эфирда кўрсатилади

Coca Cola Ўзбекистон кубогида иккинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, учинчи босқич иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Корея Халқ Демократик Республикасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича мазкур учрашув олдидан “Миллий” стадионда Ўзбекистон кубоги учинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон – КХДР учрашуви 7 июнь куни соат 20:00да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!