Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" узоқ йиллик нохуш анъанага барҳам берди
Бугун Coca Cola Суперлигада 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида амалдаги чемпион “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
31-дақиқада Темур Тўхтасинов меҳмонлар дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилади, аммо Шохруз Норхонов ушбу қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.
Шундай бўлсада, Норхонов иккинчи бўлимда ўз мақсадига эришди. Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа, “Пахтакор” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган бўлса, “бўрилар” жорий мавсум илк бор ғалабага эришди.
Фикрлар