Cтатистикани "инжиғи": Гукеш ўйиннинг 31,7 фоизини медитация қилиб ўтказди
Гукеш диққатни жамлаш ва диққатни жамлаган ҳолда, кўзларини маҳкам юмиш қобилиятига эга. У буни 2024 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг 7-ўйинида рақиби Динг Лиженга қарши тез-тез бажарган.
FIDE маълумотларига кўра, 18 ёшли даъвогар ўйиннинг 31,7 фоизини шундай медитацияда ўтказган. Бундай ноодатий ёндашув ҳатто нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гирининг ҳазиллашиб, твит ёзишига сабаб бўлди: “Гукеш 18 ёшида кўзлари юмилган ҳолда жаҳон чемпионлигини қўлга киритишни хоҳламоқда”.
Бу ҳаракат рақибни чалғитмайдими?
"Бу менга шахсан таъсир қилмайди, аммо бошқаларни безовта қилиши мумкин. Баъзилар парво қилмайди. Шундай бўлса-да, бу жуда қизиқ статистика”, - деди гроссмейстер Анна Музичук FIDEга.
Гукеш аввалроқ ўз ҳаракатининг сабабини маълум қилган ва у вариантларни санаб ўтишни осонлаштиргани учун кўзларини юмганини айтган эди.
- Баъзида кўзингизни юмган ҳолда вариантларни ҳисоблаш осонроқ, - деб тушунтирди Гукеш.
Маълумот учун, "Классик Жаҳон Чемпионати 2024" доирасида Гукеш ҳамда Дин Лижэнь ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Ҳозирга қадар мазкур шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган 7 та баҳсда томонлар бир маротабадан зафар қучган. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган.
Фикрлар