Даҳшат! Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик рақибини 18 сонияда рингга ағдарди

CHERY AUTO

Краснодардаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтган жангда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз (32, 11 КО, 17, 2 КО) рақиблик қилди.

Tecno

Раунд бошланиши биланоқ ҳужумга отланган Эргашевнинг дастлабки зарбаларигаёқ рақиб дош бермади ва рингга қулади. Рефери жангни давом эттирди, аммо Шоҳжаҳон яна "зарбалар ёмғири"ни уюштирди. Натижада рефери жангни яна тўхтатди. Шу тариқа боксчимиз рақибини 18 сониядаёқ нокаутга учратди.

Бугунги ғалаба Эргашевнинг профи боксдаги 16-ғалабаси бўлди. Ҳамюртимизнинг шуларнинг 15 тасини нокаут билан якунлаганлигини таъкидлаш жоиз.

Comments

You must be logged in to commet!