Даҳшат сумма! “Арсенал”га суперфорвард нархини айтишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия чемпионлиги учун курашаётган “Арсенал” Испания чемпионати вакили “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олишни режалаштиряпти.

“Канонирлар” бу режасини амалга ошириш  учун Премьер-лига трансфер рекордини янгилашига тўғри келади.

Альварес жорий мавсумда барча мусобақаларда 19 гол уриб, ажойиб форма намойиш этмоқда, аммо унинг Мадридни тарк этиши ҳақида гап-сўзлар тобора кўпайиб боряпти.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи “Барселона”га ўтишни истайди, аммо каталонияликларда молиявий муаммолар бор.

Бу ҳолат “Арсенал” ва ПСЖ каби молиявий барқарор клублар учун қўшимча имконият  яратади.

Бироқ “Атлетико Мадрид” раҳбарияти ҳам аргентиналик юлдузини таркибда сақлаб қолмоқчи ва трансфер қилган тақдирда катта даромад ишлаб олмоқчи. Сўнгги маълумотларга қараганда, “матрасчилар” Альварес бўйича 130 миллион фунтдан бошланган таклифни кўриб чиқишини маълум қилган.

Бу масала бўйича жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ҳам фикр билдирди.

- Хулиан Альварес каби ўйинчига “Арсенал”, “Пари Сен-Жермен” ва “Барселона” қизиқиши табиий. Чунки у жуда кучли футболчи, - деди Диего Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!