Даҳшатли сумма! Ямални оладиган клуб топилди

Франциянинг энг бадавлат клуби “Пари Сен-Жермен” ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда ва “Барселона” вингери Ламин Ямални сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Fichajes нашри маълумотига кўра, Париж клуби тахминан 350 миллион евро миқдорида таклиф тайёрлаяпти.

Агар бу тасдиқланса, бундай сумма жаҳон футболи тарихида рекордга айланиши мумкин. ПСЖ раҳбарияти ўйинчини жамоанинг келажак лойиҳасидаги асосий фигуралардан бири сифатида кўрмоқда.

“Барселона” ҳам ҳозирча футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти ва жамоани унинг атрофида қуришни режалаштирмоқда. Бироқ клубнинг молиявий ҳолати расмий таклиф тушган тақдирда вазиятнинг кейинги ривожига таъсир қилиши мумкин.

Ўйинчига бўлган ҳуқуқлар Каталония клубига тегишли ва эҳтимолий трансфер бўйича якуний қарор томонларнинг позицияси ҳамда ёзги трансфер ойнасидаги келишув шартларига боғлиқ бўлади.

Жорий мавсумда Ламин Ямал 40 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 16 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!