Daily Mail: Сульшер мана шу ҳафта ичида МЮнинг тўлақонли бош мураббийига айланади

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи ҳисобланган Оле-Гуннар Сульшер ўртасида тўлақонли шартнома имзолаш борасидаги музокаралар қандай кетаётгани маълум бўлди. 

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 46 ёшли норвегиялик мутахассис жорий ҳафтанинг ўзидаёқ “қизил иблислар”нинг доимий бош мураббийига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер МЮ бош мураббийи лавозимида ўтган йилнинг декабридан буён ишлаб келмоқда. Жамоа унинг бошқарувида 19та ўйиннинг 14тасида ғалаба қозонди. Шу билан бирга АПЛда кучли тўртликка қайтди ва ЕЧЛда ПСЖ тўсиғидан ўтиб чорак финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!