Daily Star: Моуриньонинг ўрнини Зидан ёки Конте эгаллайди
Ads

Инглиз нашрлари курсиси анча қимирлаб қолган "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 2та асосий номзодни эълон қилишди.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 55 ёшли португалиялик мутахассиснинг ўрнини айни дамда ишсиз юрган Зинедин Зидан ёки Антонио Контелардан бири эгаллаши мумкин.

Айтиш лозимки, айни дамда ҳар иккала мутахассис ҳам ишсиз юрганини инобатга олсак, МЮдан бўладиган таклиф улар учун қизиқ бўлиши табиий.