Дакка шаҳрида Жанубий Осиё чемпионати ўтказилади
Осиё–Океания Кураш конфедерациясининг тақвим режасига асосан жорий йилнинг 17-18 март кунлари Жанубий Осиё чемпионати, кураш мураббийлари ва ҳакамлари халқаро семинари бўлиб ўтади.
Жанубий Осиё ҳудудида кураш спорти сўнгги йилларда барқарор ривожланиш даражасига етган. Ҳудуд таркибига кирувчи 8 та давлатдан 6 тасида расман Кураш федерациялари фаолият юритиб келмоқда. Бангладеш Кураш ассоциацияси 2019 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, ўша йилнинг ўзида бангладешлик курашчилар қитъа ва жаҳон чемпионатлар, халқаро турнирларда муносиб иштирок этиб келишмоқда.
Жанубий Осиё чемпионатини ташкил этиш учун Бангладеш Кураш ассоциацияси ва Бангладеш жанг санъатлари конфедерацияси мамлакат ҳукуматидан тегишли тартибда рухсат олган. Мусобақалар "Mujib Centenary International Rankala Krira-2023" маданий Дастурлари доирасида Миллий спорт кенгаши Гимназиясида ўтказилиши режалаштирилган.
Бангладеш халқ Республикаси спорт ва ёшлари вазирлиги, миллий олимпия қўмиталари томонидан мазкур нуфузли Кураш байрамини юқори даражада ташкил этиш, хорижий давлатлар спортчиларининг иштирокини таъминлаш бўйича кенг ҳамкорлик қилинмоқда.
Фикрлар