Далот 5 талик жамоа тузди: Роналду, Марсьяль, Антони ва бошқалар
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот ўзи майдонга бирга тушган ёки қарши ўйнаган футболчилар орасидан беш нафардан иборат жамоа тузди.
Португалиялик футболчи аввало Криштиану Роналдуни танлади.
"У ерда Криш бўларди. Яна бир футболчини айтаман – Марсьяль. Мен фақат расмий ўйинлардаги ҳаракатларини эмас, балки машғулотлардаги ўйинини ҳам ҳисобга оламан. Мен унга қарши кўп ўйнаганман ва бу жуда, жуда қийин эди. Агар у барқарорроқ бўлганида эди – баъзан ўйиндан узилиб қоларди. Аммо у истаса, дунёдаги энг яхши футболчи бўла оларди. Осондек.
У шундай ҳаракатлар қилардики, машғулотни тўхтатишни сўраш мумкин эди. Ҳатто ҳуштак чалиб: “Бўлди, бинога қайтамиз”, дейиш мумкин бўлган ҳолатлар бўлган. Шунақа вазиятлар бир неча бор кузатилган. Эсимда, Мата ҳам шундай нарсаларни қила оларди", – деди Далот.
Шунингдек, у Рэшфорд ҳақида ҳам тўхталди:
"Рэшфорд ҳам истаган даражага чиқа оларди, аммо мен Антонини танлайман. Чунки у ўзининг энг юқори чўққисида машғулотларда бошқалардан ажралиб турарди. У ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам истаган ишини қила оларди", – деди ҳимоячи Рио Фердинандга берган интервьюсида.
Далот ўз жамоасига шунингдек Пепе, Бруну Фернандеш ва Поль Погбани ҳам қўшган.
Фикрлар