Дана Уайт: "Алекс Перрейра - сайёрадаги энг катта параноик"
UFC раҳбари Дана Уайт бразилиялик Алекс Перрейранинг лига MMA ҳамжамиятини Сирил Ган ва Жош Хокит ўртасидаги чемпионлик жанги эълон қилинишига тайёрлаш учун ўз шарҳловчилари ва назорат остидаги таҳлилчилари орқали жамоатчилик фикрини манипуляция қилгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
"Бу йигит дунёдаги энг катта параноик. Дана Уайт ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда Кормьега нима қилиш кераклигини айтмаган. Дана ҳеч қачон Жо Роган, Даниэль Кормье ёки бошқа бировга у ёки бу жангчи ҳақида нима дейишни буюрмаган.
Кўп йиллик яккакураш ишқибози сифатида шарҳловчиларнинг жангчилар ҳақида салбий фикр билдиришини ёқтирмайман. Бироқ мен жангчиларга ҳам, шарҳловчиларга ҳам нима дейишни айтмайман, ҳаммасини ўз ҳолига қўйиб бераман.
Агар биз ҳақиқатан ҳам бундай баёнотларни назорат қилганимизда, ўша Шон Стриклендни уч йил олдин ишдан бўшатган бўлардик ва ҳозир бу мавзуни муҳокама ҳам қилмасдик", - деди промоушен раҳбари Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида.

Фикрлар