Дана Уайт Ҳабибга таклиф билан чиқди
UFC бош директори Дана Уайт Хабиб Нурмагомедовнинг октагонга қайтиши учун таклиф киритганини айтиб ўтди.
"Мен унга катта миқдорда пул таклиф қилдим. Аммо у рози бўлмади. Менимча, Ҳабибнинг пули харажатларидан кўра кўпроқ, шунинг учун унга бошқа жанг қилиш керак эмас. У отасининг ўлимидан сўнг жанг қилиш иштиёқини йўқотган”, – деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб фаолиятини 2020 йилнинг октябрь ойида якунлаган эди.
Фикрлар