Дана Уайт: Конор тўлиқ тузалиб кетмагунча ҳеч қандай чора кўрмайман

  • 23 июнь, 21:58
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт ярим енгил ва енгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди.

“Айни дамда аниқ бир нарса дея олмайман. Турнир жадвалимиз аллақачон тузилган. Аввал айтганимдек, Конор тўлиқ тузалиб кетмагунча ҳеч қандай чора кўрмайман. Бу муҳокама қилишга ҳам арзимайди. Биз сентябрь ва октябрь ойлари ҳақида гапиряпмиз, аммо Конор бунга тайёр эмас. Бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ”, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради Middle Easy портали.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Конор АҚШ вакили Майкл Чендлер билан жангдан воз кечган эди. Улар июнь ойи охирига режалаштирилган UFC 303 турнирида жанг қилишлари режалаштирилганди. Баъзи жангчилар эса Макгрегор ҳақиқатан ҳам соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келганига шубҳа қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!