Дана Уайт: Яқин кунларда Конор билан учрашамиз

UFC президенти Дана Уайт промошен собиқ чемпиони Конор МакГрегор билан учрашуви ҳақида айтиб ўтди.

- Тан олишим даркор, бир неча кун олдин Майамида биз учрашишимиз керак эди, бироқ бу юз бермади. Шуни айтишим лозимки, яқин кунларда Лос-Анжелесда учрашишни режалаштираяпмиз, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Junkie нашри.

Маълумот учун, Конор МакГрегор оҳирги марта 2018 йилда UFC 229 турнири доирасида Хабиб Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилиб мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!