Дани Алвес: Агар Санчес ПСЖга келса яхши бўларди
Ads

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни парижликлар таркибида кўришдан мамнун бўлишини айтди. Қайд этиш лозимки айни дамда чилилик форвард учун “Манчестер Сити” клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.

“Санчеснинг ПСЖга ўтиш эҳтимоли бор, лекин у ҳозир кўплаб жамоаларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Агар у сафимизга келиб қўшилса, жуда яхши бўлар эди.

Мен унинг имкониятларини ҳамиша юқори баҳолаб келганман ва у қайси жамоага борса ҳам ўша ерда бахтли бўлиши истайман. Агар ушбу ҳолат биз билан содир бўлса унданда яхши бўлар эди”, - дейди Алвес ESPN нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Алвес ва Санчес ўз вақтида “Барселона” сафида бирга тўп суришган.