Дани Алвес АПЛда ўйнамоқчи

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли бразилиялик футболчи ҳозирча парижликлар билан амалдаги шартномани узайтириш масаласида бир қарорга келганича йўқ. У ўз кучини АПЛда синаб кўриш истагини билдирмоқда ва унинг агенти айни дамда туманли альбиондан унга муносиб жамоа қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алвеснинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!