Дани Алвес аёлга жинсий тажовуз қилгани ростми? Футболчининг собиқ хотини бу саволга жавоб берди

Бразилиялик футбол юлдузи Дани Алвеснинг собиқ рафиқаси уни қайсидир аёлни зўрлашга қодир эмас деб билади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси тунги клубда аёлни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Унга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

“Дани бундай нарсага қодир эмас. У ҳеч қачон аёлни шарманда қилмасди. Мен уни 22 йилдан бери биламан ва у билан турмуш қурганимга 10 йил бўлди.

Данининг атрофидаги ҳамма унинг кимлигини ва бундай ишларга қодир эмаслигини жуда яхши билади. Бу ҳолат оғриқли”, - деди Динора Сантана Diario Sport нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!