Дани Алвес
Ads

RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли футболчи бу борада каталон клуби раҳбарияти билан алоқага чиққан. Илгарироқ футболчи ҳамон "Барселона"ни яхши кўриши ва бу клубни ўз уйидек кўришини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Дани Алвес 2017 йил ёзда "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиб, ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. У якунига етган мавсумда парижликлар сафида 32 беллашувда иштирок этди ва 3 та гол киритиб, 8 та голли узатмани амалга оширди.