Дани Алвес фаолияти давомида 40 та соврин ютган тарихдаги илк футболчига айланди
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Бразилия терма жамоаси ўз майдонида ўтган Америка кубоги финалида Перуни 3:1 ҳисобида енгиб чемпионликни тантана қилди.

Эътиборлиси, бу пентакамеонлар сардори Дани Алвес учун профессионал фаолиятидаги 40-соврин бўлди.

Таъкидлаш керакки, 36 ёшли ҳимоячи ушбу совринларнинг аксариятини клублар миқёсида қўлга киритган бўлсада, терма жамоада ҳам 2 карра Америка кубоги ва 2 карра Конфедерациялар кубоги ғолиби бўлган. У Чемпионлар лигасида 3 марта, Европа лигасида эса 2 марта зафар қучган. Италия, Франция ва Испания чемпионатларида ғолиб чиққан.

Айтиш лозимки, Дани Алвес фаолияти давомида 40та соврин ютган тарихдаги биринчи футболчи бўлди. Боиси, шу кунгача дунёда ҳали ҳеч бир футболчи бу қадар кўп соврин ютмаганди.