Дани Алвес фаолиятини Бразилияда давом эттиради
Ads

Бразилиялик машҳур ҳимоячи Дани Алвес катта эҳтимол билан фаолиятини ўз ватанида давом эттиради.

Goal.com нашрининг хабар беришича 36 ёшли футболчи "Сан-Паулу" клубига ўтишга розилик билдирган. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоа эса унга 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес футбол тарихидаги энг кўп соврин ютган ўйинчи ҳисобланади. У ҳозиргача жами 43та совринни боши узра кўтарган. У фаолияти давомида "Байя", "Севилья", "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖ каби клублар шарафини ҳимоя қилган.