Дани Алвес: "Реал"га ўтмаганимдан хурсандман

Бразилиялик машҳур ҳимоячи Дани Алвес узоқ йиллар аввал "Севилья"дан "Барселона”га эмас, балки "Реал"га ўтишга яқин келганини айтди.

“Тўғрисини айтсам, 95 фоиз “Реал”га ўтишим аниқ эди. Бироқ, "Севилья"нинг ўша пайтдаги президенти Дель Нидо жудаям пулдор эди. Ўшанда менга “Челси” ҳам қизиқиш билдирган, бироқ президент уларга бошқа жамоа мен учун кўпроқ маблағ таклиф қилаётганини айтган. Шу боис мен яна “Севилья”да қолишга қарор қилдим. Ўшанда мен чинданам бир оёғим билан “Реал”да эдим, бироқ у бунга йўл қўймаган.

“Реал”га ўтмаганимдан хурсанд бўламан. Чунки, болалигимдан “Барселона”да ўйнашни орзу қилганман. Қандайдир янгилик қурилишида иштирок этиш мен учун қизиқроқ эди ва биз “Барселона”ни яратдик”, - дейди Алвес.

Маълумот учун, Дани Алвес 2008 йилнинг ёзида 35,5 млн евро эвазига “Севилья”дан “Барселона”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!