Дани Алвес "Сан-Паулу"даги дебютида гол урди ва у хужум ортида ўйнади
Бразилиянинг "Сан-Паулу" клуби химоячиси Дани Алвес ўзининг дебют учрашувини ўтказди.
36 ёшли футболчи дебют ўйинида гол уришга эришди.
Қизиқ томони, у майдонда хужумкор ярим химоячи сифатида ўйнамоқда. Алвесдан ташқари, ушбу учрашувда "Атлетико"нинг собиқ футболчиси Хуанфран ҳам дебют қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия клуби ёзги трансфер ойнасида Хуанфран ва Дани Алвес билан шартнома имзолаган эди.
Фикрлар