Дани Алвес учун АПЛнинг 3 та гранди даъвогарлик қилмоқда
Ads

Бразилиялик машҳур ҳимоячи Дани Алвес учун АПЛнинг 3 та гранд клуби кураш бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 36 ёшли футболчини "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ва "Арсенал" клублари ўз сафида кўришни хоҳлашмоқда.

Мълумот учун, ПСЖ билан шартномаси якунланган Алвес айни дамда эркин агент ҳисобланади ва шу боис у янги жамоасига текинга бориб қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алвес яқиндагина Бразилия терма жамоаси сафида Америка кубогини қўлга киритди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.