Дани Алвес: Умид қиламанки ПСЖ учун бу соврин охиргиси эмас
Ads

Хабарингиз бор кеча Марокашда ПСЖ ҳамда “Монако” (2:1) клублари ўртасида Франция суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири Дани Алвес ўйин якунланганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоамнинг мавсумдаги илк совринини қўлга киритишига ёрдам берганимдан жудаям хурсандман. Умид қиламанки бу соврин оҳиргиси эмас. Биз ўсишда давом этишимиз керак”, - дейди бразилиялик футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзги трансферлар даврида “Ювентус”дан ПСЖга кўчиб ўтган Алвес кеча “Монако” дарвозсига гол киритиш билан бирга жамоасининг яна бир голига ҳаммуаллифлик қилишга эришди.

Минбар

Барча блоглар