Дани Алвес: "Унинг трансфери учун пул сарфламаган бўлардим"

"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес Килиан Мбаппе ҳамда Холанд ўртасида танлов амалга оширди. 

"Тўғрисини айтсам, Холанд трансфери учун курашмаган бўлардим. Унга катта пул сарфлашни ҳам тўғри, деб ҳисобламайман, Мбаппе учун эса акси. 

Мен клубда спорт директори вазифасини бажармайман. Килиан ҳар томонлама кучли футболчи. Агар сиз катта маблағ эвазига ўйинчи сотиб олмоқчи бўлсангиз, энг яхшисини олишингиз зарур. Ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, Мбаппега пул тикардим", - деди Бразилия терма жамоаси сардори.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!