Дани Алвес яна Гвардиола қўл остида тўп суриши мумкин

Бундан аввалроқ ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Le10SPort нашрининг хабар беришича 36 ёшли бразилиялик футболчига “Манчестер Сити”дан қизиқишлар мавжуд. Таъкидлаш керакки, айни пайтда “шаҳарликлар”ни Алвесга яхши таниш бўлган Хосеп Гвардиола бошқармоқда. Улар ўз вақтида “Барселона”да бир неча мавсум бирга фаолият олиб боришганини кўпчилик мухлислар унутмаган бўлсалар керак.

Эслатиб ўтамиз, Алвеснинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум 31та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!