Дани Алвес яна "Севилья"га қайтиши мумкин
Испаниянинг "Севилья" клуби ПСЖда тўп сураётган собиқ ҳимоячиси Дани Алвесни яна ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра агар 35 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, андалусияликлар ёзда у билан шартнома имзолашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Алвес 2003-2008 йилларда “Севилья” шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Дани Алвес жорий мавсум ПСЖ сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфери эса 3 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар