Дани Себальос: Мен "Реал"да футболдан завқ олмас эдим

"Арсенал"да фаолиятини олиб бораётган Дани Себальос "Реал" сафида бўлган пайтлари ҳақида гапирди.

"Реал"да барчаси яхши. Бир қатор футболчилар жароҳат олишган.

Мен ўзимни "Арсенал"да жуда яхши ҳис этяпман. Мен Мадридни тарк этишни очиқчасига хоҳлагандим ва якунда кетиш ҳам насиб қилди.

Мен ҳозирда ўзим истаган жойдаман ва бахтлиман. Мен майдонга тушишни ва футболдан завқ олишни хоҳлайман. Ўтган 2 йил мобайнида мен бу бахтга муяссар бўлолмадим," - деди Себальос.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи "Реал"дан "Арсенал" сафига ижара асосида ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!