Даниэль Кормье: "Жон Жонс билан дўст бўлишга мажбур эмасман"
UFC Шон-шараф зали аъзоси Даниэль Кормье 38 ёшли ватандоши Жон Жонс билан нега ярашмоқчи эмаслигини тушунтирди.
"Очиғини айтсам, Жон билан Таиландда узоқ вақт бирга бўлганимдан кейин бугунги Жонс ва аввалги Жонс бошқа-бошқа инсон эканини англадим. У билан муносабатларимиз яхши эди. Ҳатто бирга чин дилдан кулган пайтларимиз ҳам бўлди.
Ўтмишда унга нисбатан бўлган салбий ҳиссиётлар энди менда йўқ. Лекин биз оилаларимиз ҳақида ёмон гаплар айтганимиз рост. Ҳа, айни дамда ҳам у билан хушмуомала бўлишим мумкин, аммо дўст бўлишга мажбур эмасман. Мен эркакман. Бор гап шу.
Бахтли якунлар — болалар ҳамда шаҳзодалар ва маликаларга ишонадиган кичкина қизчалар учун. Ҳамма билан дўст бўлиш шарт эмас", — дея Кормьенинг сўзларини келтирди "Yahoo Sports" нашри.
Фикрлар