Данил Евдокимов кумуш медалга сазовор бўлди
Ads

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида катталар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича Осиё чемпионати якунланди.

Велоспортнинг трек йўналишида Муроджон Холмуродов бронза, ёшлар ўртасидаги омниум йўналишида Данил Евдокимов кумуш медални терма жамоамизга келтирди.

Шунингдек, мусобақа доирасида Осиё Велоспорт Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев Осиё Велоспорт Конфедерацияси раисининг ўринбосари этиб сайланди.

2019 йилги Осиё чемпионати ва Осиё Велоспорт Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси Тошкентда ўтказилиши эълон қилинди. Давлатлар ўртасида қуйидаги натижалар қўлга киритилди.

Sports.uz