Дания россиялик мухлисларнинг "Евро-2020" ўйинларини томоша қилиш учун Копенгагенга келишига қарши бўлмоқда
Дания ҳукумати россиялик мухлисларни Копенгагенда бўлиб ўтадиган “Евро-2020” учрашувига ташриф буюришга рухсат бермади.
Россия футбол иттифоқи бош котиби Александр Алаев УЕФА бош директори Мартин Калленга йўллаган хатида данияликларнинг ушбу қароридан хавотирда эканликларини билдирди.
“Россия футбол иттифоқи Бутунроссия жамоат ташкилоти ушбу учрашувга чипталарни сотиб олган Россия терма жамоасининг мухлисларини Данияда бўлиб ўтадиган “Евро-2020” гуруҳ босқичи ўйинига киришга рухсат бермагани билан боғлиқ вазиятдан жуда хавотирда.
Сиздан мухлисларни ўйинга киритиш имкониятини тезда ўрганиб чиқиб, муаммони ҳал қилиш механизмини таклиф қилишингизни сўраймиз", - деди Алаев УЕФАга йўллаган хатида.
Эслатиб ўтамиз, 21 июн куни Россия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати гуруҳ босқич 3-тур учрашуви Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар