Даррен Тилл: "Исраэль Адесанья - ўрта вазндаги ҳақиқий булдозер эди"

  • 3 февраля, 16:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар Даррен Тилл нигериялик Исраэль Адесанья ҳақида гапирди.

"Адесанья ўрта вазнда булдозер бўлган. Ҳеч ким уни мағлуб эта олмаган. Бир пайтлар у том маънода енгилмас эди. Исраэль Пауло Костани шунчаки йўлдан олиб ташлаган. Йоэль Ромерони таслим қилган. Роберт Уиттакерни қийнаб ташлаган. Адесанья ўз даврида даҳшатли машина эди. У ўрта вазн тоифасидаги энг зўрлардан бири, бунга шубҳа йўқ. Бу мақом ўзгармайди, ҳаттоки у кейинги жангларида мағлуб бўлса ҳам” — деб ёзди Тилл ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исраэль охирги жангида Нассуриддин Имавовдан 2-раундда нокаутга учради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию