
Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан кетишга тайёр, "Наполи" ҳужумчини кузатмоқда
Дарвин Нуньес ёзда "Ливерпуль"ни тарк этишга тайёр эканини "Наполи"га маълум қилди. Аммо италияликлар 70 миллион фунтлик нархни кўп деб ҳисоблашмоқда ва музокараларда шошилмаяпти.
26 ёшли уругвайлик ҳужумчи янги бош мураббий Арне Слот қўл остида АПЛда бор-йўғи 8 марта асосий таркибда майдонга тушди ва клубда келажаги йўқ, деган хулосага келган. У неаполликлар билан келишув топишга розилик берди, италияликлар эса 50 миллион фунт атрофидаги трансферни икки томон учун адолатли деб ҳисобламоқда.
Мерсесайдликлар ҳужумчи қидирмоқда — Александр Исак ("Ньюкасл") ва Ҳюго Экитике ("Айнтрахт") Арне Слотнинг диққат марказида, аммо улар ҳам арзон турмайди.
Жорий ёзда "Ливерпуль" аллақачон Флориан Вирц, Милош Керкез ва Жереми Фримпонг учун 185 миллион фунт сарфлагани боис, клуб Нуньеснинг трансферида максимал даромад кўришни истайди.
Комментарии