Дарвозабон ўз вазифасини ҳимоячиларга юклаяпти
“Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалага клубдан кетмаслигини таъкидлади. Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард премьер-лига тарихида сэйвлар бўйича энг пас натижа қайд этган дарвозабон ўрнига бошқасини олишга ҳаракат қилаётган эди.
Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа клубнинг жамоа мудофааси учун кучли ўйинчиларни олганидан мамнун бўлди. Испаниялик дарвозабон ҳимоя мустаҳкам бўлса, унга камроқ зарба келишидан умидвор. Ҳимоячилар тўпларни қайтариб турса бўлди.
Кепа Аррисабалага “Челси”га 2018 йилнинг ёзида 80 миллион еврога олиб келинган эди. Шу пайтгача 95 та учрашувда 109 та гол ўтказиб юборди. Унинг шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Фикрлар