Дарвозабон зўр имкониятдан юз ўгирди

“Манчестер Сити” билан шартномаси якунланган тажрибали дарвозабон Клаудио Браво “Лидс”нинг супер таклифини рад этди.

- Марсело Бьелса таклиф қилган вариант мен учун мураккаб. Мен унинг иш услубини ва мақсадларини яхши биламан. Ҳозирги ёшимда тўрт йиллик шартнома имзолай олмайман. Бу таклиф учун раҳмат, - дейди Браво.

37 ёшли Браво 2007-2011 йиллар давомида Чили терма жамоаси сафида Бьелса қўл остида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!