
Дарвозага 44 та зарба йўллаган “Ҳумо” учта гол урди
Тошкентнинг “Ҳумо“ клуби хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатининг биринчи босқич сўнгги учрашувини ғалаба билан якунлади.
Аниқроғи, пойтахтимиз клуби “Ҳумо арена“ мажмуасида Қозоғистоннинг “Номад“ жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учта гол уриш учун ҳамюртларимиз рақиб дарвозасига 44 та зарба беришига тўғри келди.
Шу тариқа, чемпионатдаги ушбу ғалабадан сўнг “Ҳумо“ очколарини 58 тага етказиб олди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда қолди.
“Номад“ эса 35 очко билан 8 поғонани эгаллади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар иккала жамоа мусобақанинг плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди.
Маълумот ўрнида: “Ҳумо” ва “Номад” бугунга қадар жами 18 маротаба тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 11 тасида “Ҳумо“, 7 тасида “Номад“ зафар қучган.
Фикрлар