Дарья Касаткина учун яккаликлар баҳси якунланди
Ads

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина Франция очиқ чемпионати яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида турнирдаги иштирокини якунлади.

Дарья Париж шаҳрида ўтган мазкур босқичда Пуэрто-Рико вакиласи Монике Пюигга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа мусобақанинг учинчи даврасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Пюиг,  энди польшалик Ига Свёнтекка қарши кортга тушади.