Дарья Касаткинанинг омадсиз кунлани яна давом этмоқда
Ads

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина АҚШда ўтаётган "BNP Paribas Open" турнирининг иккинчи даврасида ўз иштирокини якунлади.

Дарья мусобақанинг мазкур босқичида чехиялик Маркета Вондроушовага 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Индиан-Уэллсе шаҳрида ўтаётган турнирнинг учинчи даврасида Вондроушова латвиялик Елена Остапенко, ёки хитойлик Чжен Сайсайга қарши кортга чиқади.