Дастин Порье фаолиятини қачон якунлашини айтди

  • 26 май, 18:50
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье чемпионлик унвонининг амалдаги соҳиби Ислом Махачев билан жангидан кейин қўлқопларини деворга осишини таъкидлади.

"Мен узоқ вақтдан бери ММА билан шуғулланаман. Шу боис, аввал чиққан мартаба зинапоясига қайта чиқмоқчи эмасман. Мен энди яхши ота ва турмуш ўртоқ бўлмоқчиман. Аммо, истасам, чемпионлик учун яна кураша оламан. Лекин мен учун Махачевга қарши жанг сўнггиси бўлади ва бунда мен фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмоқчиман. Ҳаётга доим ёрқин назар билан қарашга ва UFC даги 31 жангимдан сўнг енгил вазн тоифасида чемпион бўлишга ҳаракат қиламан", - дея Порьенинг сўзларини келтирган Yaxoo  Sports.

Эслатиб ўтамиз, америкалик(30-8-1 N/C) ва доғистонлик(25-1) 1 июнь куни АҚШ нинг Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 303" турнирининг асосий жангида тўқнаш келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!