Дастин Порье: "Макс Холлоуэйни бир зарбада нокаутга учратиш мукин, фақат..."
Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье ярим енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ва Макс Холлоуэй жанги учун ўз прогнозларини билдирди.
"Октагонга кириб, Максни бир зарбада нокаутга учратиш мукин, фақат назарий жиҳатдан. Лекин бу амалда содир бўлади, деб ўйламайман. Холлоуэй Топурия учун жиддий синов. Бу баҳсда америкаликнинг имкониятларини юқори баҳолайман. У жуда кўп чемпионлик жангларини ўтказган ва катта тажрибага эга", - деди Порье "The Bohnfire" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия ва Макс Холлоуэй тўқнашуви 26 октябрь куни Абу-Дабидаги "UFC 308" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар