Давид де Хеани яна бир суперклуб чақирмоқда

  • 30 сентября, 2022, 18:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа ёзда жамоасини алмаштириши мумкин. Унинг шартномаси якунланмоқда. Клубда келишувни узайтириш ҳуқуқи бор. Лекин манчестерликлар бошқа посбон қидираётгани маълум бўлди.

Tecno

Давид де Хеа даражасидаги дарвозабон ишсиз қолмаслиги табиий. Уни “Ювентус” Италия чемпионатига чорлаётган эди. Энди курашга “Атлетико” қўшилди.

Де Хеа “Манчестер Юнайтед”га 2011 йили айнан “Атлетико”дан трансфер қилинган. Мадридликлар юқори савияли дарвозабон қидираётгани бежиз эмас.

Айни пайтда “Атлетико” дарвозасини қўриқлаётган Ян Облакнинг ҳам шартномаси охирлаб қолди. Унга бир неча клуб, хусусан, “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию