Давид Гоффин уч сетда ғолиб бўлди
Ads

Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин "Ролан Гаррос" деб ном олган теннис турнирида учинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

У мусобақанинг иккинчи босқичида сербиялик Миомир Кечмановичга қарши ўйин ўтказиб, якунда 6:2, 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Гоффин Франция очиқ чемпионатининг навбатдаги босқичида испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқадиган бўлди.