Давид Луис Лондоннинг бошқа бир гранди сафига ўтмоқда

“Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луис тез орада Лондоннинг бошқа бир гранди – “Арсенал” сафига кўчиб ўтади.

BBC тарқатган хабарга кўра 32 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери “канонирлар”га  8,7 млн еврога тушади. Томонлар ўзаро 2021 йилга қадар шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” Шотландиянинг “Селтик” клуби ярим ҳимоячиси Киран Тирни билан ҳам шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!