Давид Силва учун "Милан" ҳам кураш бошлади

"Милан" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильвага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли испаниялик футболчининг агенти трансфер масаласини муҳокама қилиш учун “россонерилар” раҳбарияти билан учрашган. Айтиш лозимки, Сильванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у “Милан”га эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Бундан аввалроқ, ушбу футболчига Испаниянинг "Бетис" клубидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Сильва жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!