Давид Вилья АҚШда хет-трик қайд этди

Бугун тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Янки" стадионида МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган шаҳар дербисида "Нью-Йорк Сити" клуби "Нью-Йорк Ред Буллз" футболчиларига қарши майдонга тушди.

Голларга бой кечган учрашув эса "Нью-Йорк Сити"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси шу куни "шаҳарликлар"нинг ўйиндаги барча голларига Давид Вилья муаллифлик қилди. Айнан испаниялик футболчининг хет-триги жамоасига муҳим ғалаба тақдим этди.